Sesh. May 14th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 1-“Давронбек” маҳалласи фуқароларидан келиб тушган кўп сонли шикоятларга асосан маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган “Ризқий” масъулияти чекланган жамиятини ўрганди.

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Санитария эпидемиология осойишталиги марказининг ҳулосаларига кўра, алебастр сувоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона аҳоли яшаш пунктларига яқин жойда фаолият юритиши мумкин эмаслиги аниқланди.

 

Корхона раҳбарига 1-“Давронбек” маҳалласи ҳудудидаги фаолиятини саноат зонасига кўчириши лозимлиги тушунтирилди.