Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка йўналтириш бўйича вазифалар белгилаб берди.
👣 Шаҳар ҳокими айниқса туризм маршрутларидаги маҳаллаларда ишсиз аҳолини ҳунарманчиликка йўналтириш, ҳунармандчилик соҳасида кластерлар ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 648-сонли Қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (https://t.me/huquqiyaxborot/10570) асосида ертўлаларни тадбиркорлар ва аҳолига ижарага бериш бўйича вазифалар белгилаб берди.