Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Истиқлол кўчасида янги манзарали дарахтлар экиш, мавжуд экинларни парвариш этиш бўйича кўрсатмалар берди.
“Шаҳримиздаги ҳар бир фуқаро марказий кўчаларга ноёб дарахтлар экиб, ўз номини қолдириши мумкин, фалончи экган дарахт деган ёзувлар дарахтлар олдидаги номаларга ёзиб қўйилади”, деди Маруфжон Усмонов.