Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Noy 4th, 2024

Президентимизнинг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (https://lex.uz/docs/4622088#4622837)ги қарорида миллий каталогга киритилган ҳунармандларга маркетинг соҳасида доимий амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг маҳсулотларини онлайн савдосини ташкил этиш белгиланган.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Duty Free Uzbekistan» ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси мутасаддилари билан қўқонлик ҳунармандларнинг маҳсулотларини божхона имтиёзлари билан «Duty Free» тизими ёрдамида онлайн савдосини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этди.

Click to listen highlighted text!