Ушбу корхоналар пахта ёғини қадоқлаб, тайёр маҳсулот сифатида ҳаридорларга таклиф этмоқдалар. Корхонанинг ўзида ҳам тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Пахта чигитидан ойига 5000 тонна пахта ёғи ишлаб чиқарилади.
Қўқон шаҳар ҳокими Россия Федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган корхона раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, солиқ тўловларини таъминлаш ва “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш тадбирларини ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.