Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга ёнғиндан талофат етган ҳаоли хонадонларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини жадаллик билан ниҳоясига етказиш, фуқароларга ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди.
“Маҳалла мутасаддилари ва нуронийлар жабр кўрган фуқароларга елкадош бўлиб, ҳар куни хабар олиб туриши шарт”, деди Маруфжон Усмонов.