Dush. May 13th, 2024

Хайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданияти маркази директори Самир Аббосов Амирий кутубхонасида китобхонлар учун яратилган шароитлар, адабиётлар жамланмаси билан танишди.

Самир Аббосов Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар Алишер Навоийни ўз устози деб билган Фузулий ижод қилган ўрта асрларга бориб тақалишини таъкидлаб ўтди.

Китобсевар ҳамшаҳарларимиз ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Амирий кутубхонасига забардаст Озарбайжон адибларининг ўзбек тилига таржима қилинган бадиий тўпламлари тантанали равишда топширилди.

Ушбу адабиётлар икки қардош халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш, миллий қадриятларни ўзаро сингитиш ва халқлар ўртасида дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилиши кутилмоқда.