Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан мактабда мавжуд муаммолар ўрганилиб, ишлар кўлами белгилаб олинди.
Айни пайтда мактаб фасадини таъмирлаш, янги эшик ва ромлар ўрнатиш, ички таъмир ишлари олиб борилмоқда.