Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 4-мактабда ўқитувчилар, ушбу ҳудуд маҳалла мутасаддилари билан мулоқот қилиб, бу ердаги таълим самарадорлиги, ўқувчилар сифатли билим олиши учун яратилган шароитлар, ота-оналар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик масалаларини танқидий нуқтаи назардан муҳокама этди.

Айни пайтда шаҳримиздаги барча мактаблар Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Аниқланган камчиликлар мактаб жамоаси, мутасаддилар иштирокида муҳокама этилиб, таълим сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Маруфжон Усмонов педагоглар, ишчи гуруҳ аъзоларининг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, мактабда янги ўқув биноси барпо этиш имкониятларини ўрганиш, мактабда етишмаётган ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, Ота-оналар кенгаши билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳалла мутасаддилдарининг фаоллигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.