Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Noy 2nd, 2024

Фейсбук ижтимоий тармоғида «Қўқонжоним» гуруҳида Қўқондаги 27-давлат умумий ўрта таълим мактаби бўйича йўлланган мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг раддияси

Мурожаатда, шу жумладан, Қўқон шаҳар ҳокимлигининг ноқонуний қарорлари бекор қилинаётганлиги эътироф этилиб, мисол сифатида Қўқон шаҳридаги 27-давлат умумий ўрта таълим мактабидаги бино иншоотларини тасарруф этиш ҳуқуқини бериш юзасидан чиқарган қарори келтирилган.

Ваҳоланки, 27-мактабнинг фойдаланмай келинган ва таъмирталаб бино- иншоотлари «Wunderkind Bolajon» МЧЖга «Мактабгача таълим муассасаси ва мактаб» комплексини ташкил этиш учун Президентимизнинг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ажратилган.

Аммо «Wunderkind Bolajon» МЧЖ томонидан белгиланган инвестицион мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаган.

Президентимизнинг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбилари тўғрисида»ги фармонига асосан 2021 йил 1 августдан «туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш» ҳуқуқи бекор қилингани туфайли Қўқон шаҳар ҳокими 2022 йил 11 ноябрда Фарғона вилояти ҳокими номига 221/1 сонли “Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 20 июндаги 746-сонли қарорини бекор қилиш бўйича тақдимнома киритган.

Юқоридагиларга асосан Фарғона вилояти ҳокими “Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 20 июндаги 746-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида 2022 йил 15 ноябрдаги 439-11-0-Q/22 сонли қарорини қабул қилган.

Яъни қонуний тартибда ажратилган ер майдонига тасарруф этиш ҳуқуқи, инвестицион шартлар бажарилмаганлиги туфайли, Қўқон шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан бекор қилинган.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган ер майдонлари учун компенсацияларни республика жамғармаси томонидан тўлаб берилиши тегишли тартиб билан белгиланган.

Click to listen highlighted text!