Давлатимиз Мустақиллиги арафасида давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижроси доирасида кўркам кўринишга эга бўлган мактабнинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, пудратчи ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Республика ишчи гуруҳи томонидан мактабда аниқланган муаммолар бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди ва жуда қисқа вақт ичида мактаб янги ўқув йили арафасида кўркам кўринишга келтирилди.
Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида шаҳримиз мактабларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, юртимизда таълим сифати ва самарадорлигини, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.