Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ердаги ишлар Акциядорлик тижорат Халқ банки ҳомийлигида амалга оширилмоқда.
Айни пайтда ташқи фасадларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда, боғча атрофидаги эски ва кўримсиз девор бузиб ташланмоқда, унинг ўрнига болалар таълим муассасасига мос, чиройли панжаралар қўйилади.
Болалар майдончалари, гуруҳлар ҳам мукаммал таъмирланади, айни пайтда бажарилаётган ишлар смета-режа асосида олиб борилмоқда.