Тантанали маросимда Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бошқа расмийлар иштирок этдилар.
Тадбирда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларида давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижроси доирасида олиб борилган бунёдкорлик ишлари хусусида маълумот берилди.
Мактабда амалга оширилган ишларга ҳомийлик қилган “Ўзкимёсаноат” акционерлик жамияти мутасаддиларига Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Таълим муассасасида амалга оширилган таъмирлаш ишлари, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишган мутасаддилар ота-оналар ва ёшлар билан мулоқотда бўлиб, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини синаб кўрдилар.
Тадбир сўнггида Улуғбек Муҳаммадиев ва Маруфжон Усмонов мактаб ҳудудида янги барпо этилган спорт майдонларини кўздан кечириб, футбол ва баскетбол майдонларидаги илк голларни киритдилар.