Sesh. May 14th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, Фарғона вилояти Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш маркази, вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳар прокуратураси, шаҳар адлия бўлими, шаҳар ИИО ФМБ мутасаддилари, Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида семинар тренинг ўтказилди.

 

Семинарда аёл-қизларнинг оилада, жамиятдаги нуфузини мустаҳкамлаш, аёл-қизларнинг ҳуқуқий онггини юксалтириш, жамиятда гендер тенглигини таъминлаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини самарали ташкил этиш бўйича тушунчалар берилди.

 

Семинарда Муҳтарам Юртбошимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тренингда кўрилган масалаларга янгича ёндашиш ва жамиятимизда хотин-қизлар мавқеини янада оширишда дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.