Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшоджон Рахимов Қўқон Дехқон бозорида ташкил қилинган озиқ-овқат ярмаркасидаги нарх-наво билан танишиб, куз-қиш захира омборидаги махсулотларнинг сақланишини ўрганди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Дилшоджон Рахимов билан мулоқот қилиб, шаҳримизда яратилган захира маҳсулотлари, нарх-наволар хусусида маълумот берди.