Конференцияда Бобурнинг жаҳон халқлари маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган илмий-адабий меросини янада кенг таҳлил этиш масалалари муҳокама этилиб, иштирокчиларнинг мавзуга доир маърузалари тингланди.
Конференцияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам нутқ сўзлаб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Бобурнинг меъросини ўрганишга қаратилаётган юксак эътибор, унинг меъросини анафақат мамлакатимиз балки Туркий дунё ва бутун жахонда кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди.