Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 6-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган “Инсон қадри” маданий тадбирида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари томонидан олға сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида, ёшларнинг бўш вақтларини мазсунли ташкил этиш, маданият ва санъатга кенг жалб этиш мақсадида ўтказилган тадбирда амалий санъат кўргазмаси, бадиий дастур ва спектакль намойиш этилди.
Шаҳар ҳокими ташриф доирасида мактабда ёшларнинг иқтидорларини намоён этиш учун яратилган шароитлар билан ҳам танишиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.
Тадбир сўнггида ёшлар тарбиясида фидоийлик кўрсатаётган бир гуруҳ ўқитучиларга Фарғона вилояти маданият бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.