Ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан тизимли ишлаш, улар ўртасида превентив профилактика тадбирларини олиб бориш Кенгаш диққат-эътиборидаги энг муҳим масалалардан бўлди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга уюшмаган ёшларни доимий иш ўринлари, доимий даромад манбаи билан таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.