Pay. Apr 25th, 2024
Қўқонда ёш авлод вакиллари фронт орти хизматчиларидан хабар олдилар

9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вакиллари, депутатлар, 48 нафар фронт орти хизматчиларидан хабар олиб, озиқ-овқат тўпламларини етказдилар.

 

87 ёшни қоралаган Валентина Ершова 10 ёшидан катталар қатори меҳнат қилиб, фронтда жанг қилаётганлар учун кийим бош етказиб беришда иштирок этган.

 

90 ёшдан ошган Рифат Мурсияев Қўқон шаҳрида Иккинчи жахон уруши вақтида фаолият юритган шакар заводини қурилишида иштирок этган ва кейинчалик шу ерда энергетик лавозимида ишлаган. “Шакар солдатни қони дейилар эди ўша даврда, заводни томи ёпилмасданоқ ишлаб чиқариш бошлаб юборилган, ишчилар совуқда қор ёмғирда очиқ ҳавода ишласа ҳам ғринг демаган”, эслайди Рифат Мурсияев.

 

Маманазар Пирназаров 1930 йилда туғилган ва саккиз ёшидан далада меҳнат қилишни бошлаган. Уруш вақтида фронт ортида хизмат қилган отахон кейинчалик Фарғона каналини қазиш ишларида ҳам иштирок этган.