Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов корхона, ташкилот ва идоралар мутасаддиларига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижроси бўйича вазифалар белгилаб берди.
Баҳорги акция доирасида Қўқон шаҳрида 500 мингга яқин манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари экилади. Кўкаламзорлаштириш ишларида барча корхона, ташкилотлар ва маҳаллалар иштирок этадилар.