Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган “Адабиёт кунлари” доирасида мамлакатимиздаги етакчи шоир, ёзувчи ва публицистлар иштирокида Қўқон шаҳри ва Фарғона вилоятида юртимизда яшаб ижод қилган адабиёт намоёндалари, уларнинг ижодидаги ватанпарвар ва маърифатпарвар ғоялар ёдга олинди.
Бугун жамиятимизда рўй бераётган янгиланишларда замонавий адабиётимизнинг ўрни ва роли, ўсиб келаётган ёш авлод онги ва қалбига эл-юрт ва миллат фаровонлиги ғояларини сингдириш, адабиётнинг улкан кучидан мамлакатимиз ёрқин келажаги йўлида самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир сўнггида ўз соҳасида юксак натижаларга эришиб келаётган адабиётшунослар, шоир ва ёзувчилар эътироф этилиб, юбилей айёмларини нишонлаётган адабиёт аҳлига эътибор кўрсатилди.