Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов SEAMO халқаро олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган шаҳримиз ёшларини тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ёшларимизнинг билим салоҳияти халқаро мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этадиган даражада ўсганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тақдирлаш маросимида ёшларни билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялаётган ўқитувчилар ҳам эътироф этилиб, Ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирда иштирок этган ELPC International раҳбари Бекзод Овлаев халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритган қўқонлик ёшларнинг сони 2019 йилга нисбатан икки баробар ортганига барчани эътиборини қаратди.