Авиакомпания ҳамда авиакомпания таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopetrs масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти иштирокида ўтказилган мулоқот чоғида Uzbekistan Airways матбуот котиби Дилором Қаимбаева компания томонидан йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Фуқаролар ва авиапарвозлар билан боғлиқ соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида мутасаддилар иштирокчиларнинг савол ва таклифларини тинглаб, мурожаатлари юзасидан тушунчалар бердилар.
Хусусан, мулоқот чоғида Қўқон аэропорти ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш, Uzbekistan Airways авиакомпаниясига Қўқон шаҳрида истиқомат қилаётган фуқароларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.