Қўқон мусиқали драма театрида байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграб, миллий қадриятларимизга ҳурмат бажо келтирилганидан сўнг, Маруфжон Усмонов Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мурабийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Устозларга олиб бораётган олижаноб фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
Ватан, устозларни ва миллий қадриятларимизни улуғловчи мавзуларда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кўтаринки кайфият бахшида этди.