Айни пайтда, экспертлар даражасида ўтказилаётган музокараларда Ўзбекистон, Туркия, Кириғизистон, Қозоғистон, Озарбайджон вакиллари, эртага, 24 июнь куни вазирлар даражасида ўтказиладиган учрашувлар регламентини келишиб олмоқдалар.
Кун тартибидан Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, Қўқон шаҳрини «Замонавий ипак йўли» дастурига киритиш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш масалалари ўрин олган. Ҳар бир мамлакат муҳим учрашувга ўз таклифлари билан келган.
Туркий Кенгаш учрашувларини Қўқон шаҳрида ўтказилиши бежиз эмас, Марказий Осиёнинг марказида жойлашган, жахон ҳунармандлари шаҳри мақомига, қадимги тарихи ва бой маданиятига эга, адабий муҳити билан туркий тиллар ривожига ҳам катта ҳисса қўшган Қўқон энг тез ривожланиб бораётган халқаро туризм шаҳарларидан биридир.