Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар билан II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик масалаларини муҳокама этди. Ишчан тартибда ўтказилган йиғилишда туризм маршрутларидаги йўллар. коммуникация тизимлари, бино ва иншоотларни таъмирлаш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди.
Айни пайтда, Қўқон шаҳрида туризм маршрутларини тузишда бинолар архитектураси ва қурилган даври, мавзуга доир маданий меърос объектларининг жойлашуви инобатга олинмоқда.