Ўтган аср бошида «Тинчлик, ижтимоий тараққиёт ва халқлар озодлиги учун» шиори остида Комил Ёрматовнинг «Осиё устидаги тўфон» фильми премьераси билан ўтказила бошланган (https://w.wiki/5gt2) Халқаро кинофестиваль Президентимизнинг қарорига асосан (https://lex.uz/ru/docs/5464678) «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта тикланди.
13-18 сентябрь кунлари XIV Тошкент халқаро кинофестивали (TIFFEST) доирасида Фарғона ва Қўқон шаҳарларида «Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари кино ҳафталиги» ўтказилади. Жумладан, Қўқон мусиқали драма театрида 15-17 сентябрь кунлари Қозоғистон кино кунлари ўтказилади.
Фестиваль доирасида Осиё қитъаси ва қадимий Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатлар ёш киноижодкорларининг «Кино 5 кунда» қисқа метражли фильмлар танлови ўтказилмоқда. Танлов доирасида Қирғизистонлик киноижодкорлар Қўқон шаҳрида «Ер» номли қисқа метражли фильмни суратга олмоқдалар.