Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов тери-пойабзал кластери таркибига кирувчи корхоналар фаолияти билан танишди. Шаҳар ҳокими ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб корхона раҳбарияти билан суҳбатда бўлди.
Маруфжон Усмонов корхонани ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқиб, корхона негизида технопарк ташкил этиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, касаначилик асосида ишлаб чиқариш жараёнига ҳунарманддарни жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича фикр алмашилди.