Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов турмуш қуриш арафасидаги қизлар ва ўспиринлар тарбиясини миллий қадриятларимиз асосида ташкил этиш, ўспирин қизларни турмуш қуришга тайёрлаш, касб ва ҳунарларга ўқитиш бўйича кўрсатмалар берди.
❗️ Маълумот учун: Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида мутлақо янги тизим “Ёшлар дафтари” ташкил этилди. “Ёшлар дафтари” жамғармасига шу кунга қадар бир триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.