Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларига таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, ёшларни билимга қизиқишларини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Маруфжон Усмонов таълим муассасаларида соғлом рақобат муҳитини яратиш, юқори малакали устозлар тажрибасини барча мактабларда қўллаш учун ротация тизимини жорий этиш, мактаб директорларининг педагогик жамоалардаги нуфузини ошириш юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.