Chor. Iyun 19th, 2024

Хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари ва ўрта таълим мактабларида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов муассасаларни бир неча кундан сўнг бошланадиган дарсларга шай ҳолатга келтириш бўйича топшириқлар берди. Шаҳар ҳокими қозонхоналар ва синфхоналарни кўздан кечириб, мутасаддиларга энергия тежамкор иситиш тизимларидан фойдаланиш, ёқилғи заҳирасини яратиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Маруфжон Усмонов “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида”, Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларини энг замонавий уқув дастгоҳлари ва кўргазмали материаллар билан жихозлаш, таълим самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.