Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган “Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этишда таълим сифатини бошқариш муаммолари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасини ривожлантириш, соҳада энг замонавий технлогияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
Конференцияда халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимини жорий этиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.