Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этди. Шаҳар ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантириш борасида Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Ушбу ислоҳотлар натижасида бугун ёшларимиз замонавий ва кўркам спорт иншоотларида шуғулланиб, халқаро майдонда юқори натижаларга эришмоқда.
Маруфжон Усмонов каратэ, сузиш, дзюдо, джиу-джитсу, таэквондо, бамдминтон, стол тенниси, белбоғли қураш, қўл жангги бўйича халқаро ва Республика мусобақаларида юқори натижаларга эришган, 18 ёшгача бўлган ёшларга мамлакатимизнинг энг гўзал зиёратгоҳларига ҳамда Дубай шаҳрига туристик йўлланмалар совға қилди.