“Ризқ барака” савдо комплекси раҳбари Алишержон Ҳошимов, “Истиқлол” савдо комплекси раҳбари Жасурбек Абдуллаев, саноат бозорлари янги лойиҳаси муаллифи “Иззатбек” МЧЖ лойиҳалаш институти лойиҳа бош муҳандиси Иззатбек Боймуратов Қўқон шаҳридаги бозорларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар хусусида маълумот бериб, ижтимоий тармоқлардаги асоссиз хабарларга изоҳ бердилар.
Хусусан, матбуот анжуманида савдо расталари ёнғинга чидамли қурилиш материалларидан, амалдаги қурилиш нормалари асосида, мустаҳкам этиб барпо этилаётгани, савдо расталари учун тадбиркорлардан ҳақ олинмаслиги маълум қилинди.