28-«Ачиқкўл» маҳалласи нуронийлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун ўтказилган маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари, Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгартиришлар борасида маълумот берди.
Ифторлик маросимида Қуръон-тиловат қилиниб халқимиз, юртимиз ва Президентимизга эзгу тилаклар билдирилди.