Shan. Sen 23rd, 2023

Қўқонда Рамазон ойи муносабати билан ифторлик маросимлари ўтказилмоқда

Хусусан, “Райхон” ва “Қудуқлик маҳаллалари фуқаролари нуронийлари, ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд ва ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун ташкил этилган маросимга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимизнинг ташаббуслари билан амалга оширилган улкан ислоҳотлар ва мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари, Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгартиришлар борасида маълумот берди.

Маросимида Қуръон ўқилиб, халқимизга, юртимизга ва Президентимизга омонлик тилаб, эзгу тилаклар билан дуолар қилинди.