Тақдимот маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ханшин Энжиниринг энд Констракшн қурилиш компанияси мутасаддилари, тақдимот маросимига таклиф этилган меҳмон – Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрини 2020-2024 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида қуриладиган кўпқаватли уйлар мавзеси давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳаётини, уй-жой шароитини яхшилашга қаратилган кенг қамровли илоҳотларнинг амалдаги ифодаси бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ханшин компанияси вакиллари тақдимот маросими иштирокчиларини шоу румда тақдим этилган Ханшин парк сити макетлари билан таиштириб, қурилажак уйларнинг сифати, инфратузилма объектлари хусусида маълумот бердилар.