Қўқон шаҳрида ўтказилган Қозоғистон кино кунлари доирасида намойиш этилган «Олов» фильми намойишида кино санъати иҳлосмандлари, Қозоғистон ва Ўзбекистон кино санъати намоёндалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Фарғона вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов фильм намойишида иштирок этган меҳмонларни қутлаб, бу каби тадбирлар мамлакатлар ўртасида маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдириб, эсдалик совғаларини топширди.
Қозоғистон миллий кино маркази бош продюсери Адай Абельдинов Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қадимги қардошлик муносабатлари хусусида тўхталиб ўтиб, қозоқ киноижодкорлари томонидан суртага олинган фильмлар томошабинларга маъқул келишига умид билдирди.