Shan. May 25th, 2024

Ҳусусан, “Нурафшон” маҳалласида Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳаво узатмалари янгиланмоқда.

Ўтган йили қишки мавсумда маҳалладаги аҳолидан электр энергиясидаги фавқулодда узилишлар бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида эски тармоқлар ўрнига замонавий СИП ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Маълумот учун: СИП электр кабеллари махсус қоплама билан қопланган бўлиб, электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни, оддий кабелларга нисбатан 30% га кўпроқ тежайди. Мутахассисларнинг маълумотига кўра СИП кабеллардаги энергия йўқотишлари 5% дан ошмайди. Шу билан бир қаторда янги турдаги қопламали кабеллар узатмаларга ноқонуний уланишларга чек қўяди.