Қўқонда қишки мавсумда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Бурчилик кўчасидаги оилавий ётоқхонада фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди. Мутасаддиларга ётоқхонани электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, электр тизимларини таъмирлаш ҳамда муътадил илиқ ҳароратни таъминлаш мақсадида ойна ва эшикларга плёнка қоплаш, кириш қисмига қўшича эшиклар ўрнатиш юзасидан кўрсатмалар берди.