Sesh. Apr 16th, 2024

Хусусан, Қўқон Университетидаги 180-сайлов участкасида ҳам сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексининг 57-моддасига асосан муддатидан олдин овоз бермоқдалар.

 

Юртимиз келажагини белгилаш, муносиб номзод учун овоз бергани Қўқонликлар оила аъзолари билан келмоқдалар.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчилар сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо)лар кўрсатилган ариза асосида участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенларини олиб, муддатидан илгари овоз бериб, бюллетеньларни ёпиқ конвертда сайлов участкаси аъзоларига топширмоқдалар.

 

Конвертлар 24 октябрьга қадар участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади ва сайлов куни овоз берган сайловчиларнинг бюллетенлари қатори инобатга олинади.

 

Мухим сиёсий жараёнда, 18 ёшга тўлиб, ўз ҳаётида биринчи бор сайловда иштирок этаётган ёш сайловчилар ҳам иштирок этмоқдалар.