Қўқон шаҳрида Президентимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берилган янги вазифалар мўҳокама этилмоқда.
Хусусан, 51-«Зилол» маҳалласида Қўқон шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Лолахон Назирова бошчилигидаги тарғиботчилар гуруҳи янги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига тушунтириб бердилар.
Маънавият ва маърифат маркази, маҳалла бўлими мутасаддилари ва бошқа масъуллар иштирокида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган муҳим чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.