Хусусан, Қўқон университетидаги 180-сайлов участкасида сайлов жараёнлари Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди. Сайлов участкасига фуқаролар эрта тонгдан қатор-қатор кириб келиб, ўз номзодлари учун овоз бермоқдалар.
Сайловда айниқса ёшларнинг иштироки жуда фаол бўлмоқда. Ёш сайловчилар фаоллик билан ўз келажаги учун овоз бермоқдалар. Сайлов жараёнларини аккредитациядан ўтган шаҳар, вилоят ва республика оммавий ахборот воситалари ёритиб бормоқдалар.