Ярмаркага Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюриб, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларига аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича кўрсатмалар берди.
🏢 Давлат идоралари, корхона-ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 100 дан зиёд фуқароларга йўлланмалар берилди.
Айниқса, таълим соҳасида меҳнат бозорида олий маълумотли кадрларга юқори эҳтиёж мавжудлиги, тикувчилик, ишлаб чиқариш ускуналари устаси каби йўналишларда Қўқон шаҳрида вакант лавозимлар ўз эгаларини кутаётгани аниқланди.
#ozbekiston #qoqon #oqonlikar #yoshlar #sport #5000qadam #ShavkatMirziyoyev