Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида китобхонликни тарғиб этиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган танловда 10 ёшдан, 30 ёшгача бўлган 800 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашдилар.
Президентимизнинг 2018 йил, 5 декабрдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ўтказилган танловнинг шаҳар босқичида ғолиб бўлган уч нафар ҳамшаҳарларимиз вилоят босқичига йўлланма олдилар.
3 та ёш таснифида биринчи ўринни қўлга киритган штирокчилар ва финал босқичигача етиб келган 12 нафар ёшлар Қўқон шаҳар ҳокимлигиинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.