«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилаётган ҳашарда Ободонлаштириш бошқармаси, «Тоза ҳудуд» УК, Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлиги бўлими, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, корхона-ташкилотларнинг меҳнат жамоалари ва минглаб ҳамшаҳарларимиз иштирок этмоқдалар.
Тонг саҳарда ташкил этилган сафланиш тадбирида мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди. Айни пайтда, ободонлаштириш ишларида 500 га яқин мутасадди идоралар хизматчилари ва 30 та махсус техника жалб этилган.