Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 25-“Қипчоқариқ” маҳалласида истиқомат қиладиган ёшлар хонадонда ўтказилган ифторлик маросимида иштирок этди.

Ушбу хонадонда яшаётган ёшлар ота-онасидан айрилиб қолган бўлса-да, тушкунликка тушгани йўқ. Айни пайтда ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, олий таълим муассасаларида ўқимоқда.

Ифторлик маросимида Қуръон ўқилиб, юртимизга омонлик, ёш хонадон эгаларига сабр-қаноат, давлатимиз раҳбарига ўзоқ йилларга соғлиқ-саломатлик тилаб, дуо қилинди.