Dush. Mar 4th, 2024
Қўқонда "Оналарга эҳтиром" фестивалининг шаҳар босқичи ўтказилди

Ўрда майдонида Қўқон шаҳридаги ўрта ва мактабгача таълим муассасалари томонидан ташкил этилган кўргазмалар, намойиш этилган саҳна кўринишлари, рақс, куй-ва қўшиқлар шаҳар аҳолиси ва атроф туманлардан ташриф буюрган меҳмонларни ўзига жалб этди.

 

Мавзу доирасида ўтказилган конкурс ва беллашувларда таълим муассасалари ўқувчилари расм чизиш, шеър, қўшиқ айтишда ўз иқтидорларини намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар.

 

Фестивальда номинациялар бўйича шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳам оила аъзолари билан ташриф буюрдилар.