Қўқон шаҳар ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия ва жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар агентлиги ташаббуслари билан ташкил этилган ифторлик маросимига Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюриб, мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараёнлар, Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, юртга омонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, Юртбошимизга соғлик-саломатлик тиланди.