Jum. Dek 1st, 2023

Кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорига асосан Қўқон шаҳрида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон шахмат федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлими ва “Нуроний” жамғармаси Қўқон шаҳар бўлими томонидан кексалар ва ёшлар ўртасида ўтказилган шахмат мусобақаларида ўнлаб иштирокчилар қатнашдилар.

Нуронийлар ва ёшлар ўртасида анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш, шахмат спорт турини оммалаштириш мақсадида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлганлар “Нуроний” жамғармасининг Дипломлари билан тақдирландилар.